Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Динамо" стадиони тест тариқасида "Андижон"ни қабул қилади

Баҳо:
+ | -

"Динамо" майдони футбол учрашувларини қабул қилиш учун тайёр. Чим, унинг остидаги дренаж ва суғориш тизимлари билан боғлиқ муаммо бартараф этилган бўлиб, эндиликда уни амалда синаб кўриш лозим.

Аввалроқ "Динамо" Суперлига учрашувларидан бирини ўтказиш таклифи билан чиққан бўлиб, Лига ўрганишлар хулосаси асосида қатор камчиликларни аниқлаган ҳамда таклиф рад этилганди. Шундан кейин айрим масалаларда ижобий ўзгаришлар юз берди. Мана шу жиҳатни инобатга олиб, Суперлига 12-туридан ўрин олган "Динамо" — "Андижон" учрашувини Самарқанд шаҳрида ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

20-21 июн кунлари Лига мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлади ва стадионни тўлиқ қайта кўздан кечиради. Майдоннинг қанчалик тайёр эканлиги ва унинг келгуси парвариши борасидаги режалар "Андижон" билан ўйиндан кейин яна бир карра аниқлаштириб олинади. Стадионнинг техник ҳудуди билан боғлиқ қолган масалалар юзасидан эса Лига вилоят ҳокимлиги ҳамда "Динамо" футбол клуби ўртасида қўшимча келишув имзолайди. Унда қайд этилган масалалар жорий йилнинг 20 июль санасига қадар бартараф этилган тақдирдагина "Динамо" 2-давра беллашувларини тўлиқ Самарқанд шаҳрида ўтказиши мумкин бўлади.

Шундан келиб чиқиб, Суперлига 12-туридан ўрин олган "Динамо" — "Андижон" учрашуви 22-июнь куни тест тариқасида Самарқанд шаҳрида ўтказилади. "Динамо" стадиони билан боғлиқ келгуси режаларга роппа-роса бир ойдан кейин аниқлик киритилади.

Киритилди: 17:01, 19.06.2024.
Ўқилди: 1171 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.