Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Реал» 2025 йилда Карвахаль ўрнига икки юлдуздан бирини олиб келади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль 2024/2025 йилги мавсум охирида «Қироллик клуби»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "AS" хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб ҳалигача ҳимоячи билан келаси йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтиргани йўқ, шунинг учун Карвахаль билан келишувга эришилмаса, эҳтимолий вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, раҳбарият «ПСЖ»дан марокашлик футболчини Ашраф Ҳакимийни Мадрид клубига қайтариш учун алоқага эга. "Лос-Бланкос" қисқа рўйхатидаги иккинчи вариант - «Челси» сардори Рис Жеймс.

Эслатиб ўтамиз, Карвахаль «Реал Мадрид» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 09:26, 20.06.2024.
Ўқилди: 6680 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик