Дэвид Мойес Евро-2024 доирасидаги Шотландиянинг Швейцарияга қарши ўйинига (1:1) баҳо берди.
“Тирноғимни тишлаганча томоша қилдим! Бундан Шотландия фойда олиши мумкин. Бизда имконият бор.
Биз бошидан кўрган энг муҳим нарса Шотландиянинг шиддати, босими, бунга инсоний муносабат эди.
Улар Германияга нисбатан анча яқинроқ ҳаракат қилишди. Мен қарсак чалиб, олқишламоқчи эдим. Трибуналар ўйинчиларни кўрсатган ғайрати ортидан олқишлашди. Мен Стив Кларк учун жуда хурсандман", деди собиқ "Вест Хэм" мураббийи.