"Барселона" Осиё мамлакатларида ўз дастурларини бошлаганидан 14 йил ўтиб Ҳиндистондаги барча футбол академияларини ёпди. Бу ҳақда Каталония клуби сайти хабар берди.
2024-йилнинг 1-июлидан бошлаб Деҳли, Мумбай, Бангалор ва Пуне шаҳарларида “Барселона”нинг расмий футбол мактаблари ўз фаолиятини тўхтатади.
Клуб аллақачон академия талабалари ва уларнинг оилаларига билдиришномалар юборган. Дунёнинг энг машҳур футбол клубларидан бирининг ёшлар лойиҳаси 2010 йилда Ҳиндистонда бошланган эди, шундан сўнг "минглаб ёшлар "Барса" услубида ва жамоа қадриятларига мос равишда футбол ўйнашни ўрганишди.
"Барса" ёш футболчиларнинг барча оилаларига йиллар давомида лойиҳага билдирган ишончлари учун, шунингдек, барча мураббийлар, ёрдамчи ходимлар ва жамоанинг Ҳиндистондаги академиялари бўйича ҳамкори Conscient Sports компаниясига миннатдорчилик билдиради", - дейилади клуб хабарида. баёнотида.
"Барселона" 1,4 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган мамлакатда ёш иқтидорли футболчиларни излаш дастурини қисқартириш сабабларига ойдинлик киритмади.
"Барселона" ёшлар футбол марказлари 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар учун мўлжалланган. Машғулотлар жараёни Каталония клубининг методологияси ва фалсафасига мувофиқ ташкил этилган.
Турли вақтларда кўплаб машҳур футболчилар "Барселона" ёшлар тизимидан ўтишган, жумладан аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ҳам 13 ёшида академияга кирган.