Хоселу "Реал Мадрид"даги келажаги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
34 ёшли форвард ўтган мавсумда Мадрид клубига "Эспаньол"дан ижара асосида ўтганди. "Реал" 30 июнгача футболчини сотиб олиш ёки сотиб олмаслик бўйича қарор қабул қилиши керак.
- Ушбу ҳафталардаги ноаниқликдан хавотирдамисиз ёки нима қилишни аллақачон ҳал қилдингизми?
- Аниқ эмас; ишончим комил эмас. Ҳақиқат шундаки, бу қийин вақт. Куни кеча интервьюда "Реал" қарор қабул қилиши учун 30 июнгача вақт борлигини айтдим.
Терма жамоада буларнинг барчасидан ҳимояланасиз, лекин охирида телефонни кўтарасиз... Лекин мен ҳеч нарса дея олмайман, чунки ўзим ҳам билмайман.
- Лекин ҳақиқатан ҳам "Реал"да қолишингизга шубҳангиз борми?
- Мен бунга шубҳа қилмайман, бу фақат менга боғлиқ эмас. Бу бошқа одамларга ҳам боғлиқ. Клуб икки ҳужумчи (Мбаппе ва Эндрик - муаллиф) билан шартнома имзолади ва шу асосда мавсумни режалаштиради.
Умид қиламанки, бу вазият ҳал қилинади", - дейди “Реал” ҳужумчиси Хоселу.