Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Жамшид Саидов: «Чемпионлик учун курашаётган жамоа билан ҳеч ким очиқ футбол ўйнамайди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Қизилқум» (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин ҳақида ортиқча ҳеч нарса демоқчи эмасман. Яхши беллашув бўлди. Ҳа, ҳимоядан, қарши ҳужумда ўйнамоқчи эдик. Менимча, грандлар билан шундай ўйнаш ҳам керак аслида. Қўшимчасига, омад бугун биз томонда бўлганини ҳам таъкидлаш лозим. Умуман олганда, йигитларга бугунги учрашув учун ташаккур. Узоқ Навоийдан келган ишқибозларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Афсуски, Шулаянинг жароҳати ҳақида бирор нарса айта олмайман. Уни шифокорлар кўриб, 2-3 кун ичида жароҳати қай даражада жиддий эканлиги борасида хулоса беришади. Акакининг жароҳати сабабли бизнинг ўйинга танлаган тактикамиз ўзгариб кетди. Умид қиламанки, жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Уни ОКМК билан баҳсга тайёр бўлишидан умидимиз бор.

Мавсумни жуда яхши бошлаган бўлсакда, кейин омад биздан юз ўгиргандек бўлди. Албатта, жамоага янги қон керак. Селекция ишлари олиб борилади. Менимча, жамоа умуман олиб қараганда ёмон кўринмаяпти.

Агар эътибор бериб қарасангиз, биз ҳужумкор футбол намойиш этамиз. Чемпионатда ғолиблиги учун ҳаракат қилаётган жамоа билан ҳеч ким очиқ футбол ўйнамайди. Ҳа бугун ҳимояландик, аммо «Навбаҳор» таркибига қаранг. Терма жамоанинг ярим таркиби шу ерда. Уларнинг аксарият футболчилари бир неча бор мамлакат чемпионлигига эришган. Айнан шу сабабли, ҳеч ким улар билан очиқ футбол ўйнамайди. Аниқса, ўз уйида прессингга урғу беради. Илк дақиқаларданоқ бошланган босим ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳам ҳисобга олиш лозим. Биз буни билар эдик ва бунга тайёрланган эдик. Нима бўлганда ҳам бугун биз очко ишладик ва бу биз учун муҳим", — деди Саидов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:35, 21.06.2024.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.