Родри Евро-2024 3-турини ўтказиб юборади.
Испаниялик ярим ҳимоячи Италияга қарши 2-тур учрашувида сариқ карточка олди.
Бу карточка 27 ёшли испаниялик учун турнирдаги иккинчи огоҳлантириш бўлди. Шунинг учун у 3-турда Албанияга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Испания ва Албания учрашуви 24 июнь куни бўлиб ўтади.