Словакия терма жамоаси жума куни Евро-2024 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Украинага 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мухлисларини ранжитди.
Ҳозирда Жамол Мусиала билан Евро-2024'да энг яхши тўпурар бўлиб турган словакиялик ҳужумчиси Иван Шранц ўйиндан кейин фикр билдирди.
“Биз яхши бошлаган эдик, лекин кейин секинлаша бошладик. Биз украиналикларга тезкор қарши ҳужумлар учун кўпроқ жой қолдира бошладик. Афсуски мағлуб бўлдик. Аммо иккита ўйиндан кейин ҳам биз плей-офф учун курашни давом эттирмоқдамиз", - дея Шранцнинг сўзларини келтиради УЕФА.
Учинчи турда Словакия терма жамоаси Руминияга қарши баҳс олиб боради – ўйин 26 июнь куни бўлиб ўтади.