Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК – "Пахтакор" (4:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Албатта, хурсанд қиладиган томонлари кўп ўйин бўлди. "Пахтакор" номдор жамоа. Осон бўлгани йўқ, аммо учрашув тизгини биз томонда бўлди. Кийиниш хонасига йўл олиш олдидан ўтказиб юборган голимиз бизни синдириб қўймади. Шогирдларим охиригача курашишди. Томошабоп футбол кўрдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман.
Тўғриси, энг ёмон кўрган нарсам башорат қилиш. Жўжани кузда санаймиз. Мураббий ҳар доим ҳам жамоасидан қониқмайди, аммо бундай ғалабалар келажакка умид билан қараш дегани. Чемпионлик ҳақида гап борса, таркибни кучайтириш кераклигини айтишим мумкин. Аввало, ишқибозлар учун чиройли ўйин намойиш этишимиз керак. Ишдан кейин улар ортга хурсанд бўлиб кетиши керак. Ишлашда давом этсак, натижа ўзи келади.
Йил бошида жисмоний тайёргарликка кўп нарса боғлиқ. "Бунёдкор"да ишлаган пайтимизга ҳам эътибор қилсангиз, бу ишни уддалаганмиз. Футболдаги голлар жамоаларнинг жисмоний холатига боғлиқ. ОКМКда ҳам шуни қўллашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бу ғалабалардан фахрланиб кетишнинг кераги йўқ. Ҳозир, "Қизилқум" билан баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.
Тўғриси, ҳозир бу осон иш эмас. Ҳозир футболчилар контракт бермагунингча, машғулотга ҳам чиқмасликни ўрганиб олган. Унга баҳо бериш учун видеодаги ҳаракатлари ва статистикасини ўрганиш мумкин холос. Бу катта таваккал. Алдамчи ҳислар бу. Имкон қадар чертиб-чертиб танлашга ҳаракат қиламиз.
Санчес секин-аста ўйинга қайтмоқда. "Олимпик" билан баҳсда сўнгги 5 дақиқага майдонга тушди. Шоҳруҳ Гадоев ҳам секин-аста таркибга қўшилади. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Фикрлар бор, аммо осон эмас", — деди Қосимов.