Франциянинг “Ренн” клуби ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ ёзда Албион клубига ўтиши мумкин. Tribal Football журналистларининг хабарларига кўра, футболчини Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Франция томони, ўз навбатида, умидли футболчи учун 35 миллион фунт таклиф қилса, у билан хайрлашишга тайёр. Дезиренинг хизматларига "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Франция чемпионатида ўтган мавсумда 19 ёшли ярим ҳимоячи “Ренн” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи тўртта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.