Таниқли мураббий Валерий Непомняший Грузия терма жамоаси вингери Хвича Кварацхелиянинг 2024 йилги Европа чемпионатидаги ўйини ҳақида гапирди.
Мутахассиснинг фикрича, Грузиянинг плей-оффга чиқиш имконияти деярли йўқ.
“Кварацхелия йирик турнир босимига дош бера олмади. Бу Еврода ундан кўпроқ нарса кутилганди. Аммо Грузия турнирда дебютант эканлигини унутмайлик", - дея Непомняшийнинг сўзларини келтиради РБ Спорт.