Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Интер» футболчисидан ғазабланди

Баҳо:
+ | -

«Интер» Ҳоқон Чалханўғлининг ҳаракатларидан норози.

"La Gazette Dello Sport" нашрининг таъкидлашича, «Интер» раҳбарияти ярим ҳимоячи «Бавария» билан алоқада бўлганидан ғазабланган. Футболчининг агенти Мюнхен клуби вакиллари билан камида икки марта учрашган ва миланликлар бу тасодиф эмаслигига ишонч билдирмоқда.

Миланликлар раҳбарияти туркиялик футболчини жуда катта таклиф тушсагина сотишга тайёр бўлишади. Агар «Бавария» «Интер»га мурожаат қилса, 70 миллион евро сўрайди – бу музокаралар учун бошланиш нуқтаси бўлади.

Бир ой олдин мюнхенликлар миланликлардан Чалханўғли борасида рад жавоби олгани ҳақида маълумот аввалроқ хабар берилганди.

Киритилди: 22:52, 23.06.2024.
Ўқилди: 1906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик