Туркия футбол федерацияси президенти Меҳмет Буюкекши Туркия терма жамоасининг амбициялари ҳақида гапирди. Унинг фикрига кўра, Туркия терма жамоасининг амалдаги варианти ўз майдонида Европа чемпионати-2032 чемпионига айланади.
"Биз Чехия билан бир қаторда Европадаги энг ёш футбол терма жамоамиз. Туркия ва Италияда бўлиб ўтадиган Евро-2032'да чемпион бўладиган терма жамоага пойдевор қўйдик. Жамоамизнинг бугунига ҳам, келажагига ҳам ишончимиз комил.
Энди бор эътиборимизни Чехия билан тақдирли ўйинга қаратганмиз. Биринчи мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эканлигини аллақачон айтгандик. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Биз мухлисларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлашига ишонамиз", - дея Меҳмет Буюкекшининг сўзларини келтиради ТФФ матбуот хизмати.