Кириш Регистрация

БРИКС ўйинларига оид қизиқарли ҳолат!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Қозонда якунланган БРИКС ўйинларига рўйхатдан ўтган 20 та мамлакатдан умуман спортчи иштирок этмади.

Булар - Жазоир, Боливия, Ботсвана, Британия, Венгрия, Германия, Испания, Мавритания, Мексика, Парагвай, Перу, Португалия, Пуэрто-Рико, Жанубий Корея, Словакия, Того, Хорватия, Чили, Швейцария ва Эсватини. 

Франция номидан фақатгина 2023 йилда Россия шарафини ҳимоя қилган Виктория Перисик рўйхатдан ўтказилган. Бошқа кўплаб мамлакатлардан эса 1-2 нафардан спортчи рўйхатдан ўтган. Қўшимчасига, улар қайси спорт бўйича рўйхатдан ўтгани ҳам кўрсатилмаган.

Италия ва Япониядан эса фақатгина брейкдансерлар иштирок этишди. 

Турнир сайтида 90 мамлакатдан спортчи қатнашиши кўрсатилган. Ўйинлар якунига кўра умумий ҳисобда 38 та мамлакат спортчиси медаль қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Россия умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон эса 114 та медаль жамғариб, мусобақани 4-ўринда якунлади. 

Киритилди: 18:25, 25.06.2024.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.