Ассалому алайкум Lochinlar.UZ сайти ўқувчилари, "Навбаҳор" клуби раҳбарлари ва азиз мухлислар!
Мана ниҳоят севимли жамоамиз — "Навбаҳор" чемпионатдаги илк очкони қўлга киритди. Бизни қийин учрашув кутиб турган бир пайтда Усмон Аҳмедовичнинг тоби қочиб қолди ва жамоага ёрдам бера олмади. Майли, уларга шифо тилаймиз.
Ана шундай қийин вазиятда жамоани Мустафо Байрамов "Локо"га қарши муҳим уйинга жамоани жиддий тайёрлай олди ва керакли тактикани қўллаб, у бутун уйин давомида йигитларга керакли кўрсатмаларни бериб, шижоатларини ошириб турди. Албатта биз мухлислар кўмагида. Менимча, энди навбат М.Байрамовни ҳозирча эгаллаб бош мурабийлик лавозимини амалий равишда ҳам беришга етиб келди. Биламиз, Мустафо Байрамов номигагина бош мураббий бўлиб келмоқда, қуруқ ном холос.
30 йилдирки, М.Байрамов "Навбаҳор"да фаолият олиб бормоқда. Шу вақт мобайнида мураббий футболчиликдан то мураббийликгача бўлган йўлни босиб келди. Мураббийлик фаолиятида бир қанча кучли мутахассислар билан ишлаб келмоқда. Байрамов улардан кўп нарса ўрганди, малакасини оширди. Энди тўпланган бой тажриба синаш вақти келди.
Ўтган йили У.Асқаралиев истеъфога чиққанидан сўнг бизни "Бунёдкор" билан жиддий ўйин кутиб турганди. Ўшанда Мустафо ака жамоани етарлича ўйинга тайёрлади ва биз "Бунёдкор" устидан тарихий ғалабани қўлга киритдик. Бунгача биз "Бунёдкор"ни ютганмидик? Йўқ, албатта. Ўтган турда "Насаф" билан бўлган ўйинни кечагиси билан солиштиринг-чи, "Локомотив" анча кучли жамоа бўлишига қарамай биз аслида ғалаба қозонишимиз керак эди. Ҳакам бизнинг тоза голимизни ҳисобга олмади. Шунга қарамай, "лочинлар" "темирйўлчилар"ни рельсдан чиқариб юборишга ҳам эришди. Бу ишларда Мустафо Байрамовни аниқ тактик услуби билан бўлди. Албатта ғалабага тенг дурангда муаббийимизнинг ҳиссаси катта бўлди деб ўйлайман. Унинг бошқарувида жамоада 11 та ўйинчи керак бўлса 90 дақиқа ўйнашга шай!
Ҳурматли клуб раҳбарлари! Биламан, Lochinlar.UZ сайтини мунтазам кузатиб турасизлар. Сизлардан шуни истардикки, Мустафо Байрамовни кенг тажрибасига ишониб топширинглар! Қачонгача қоғозда бош мураббий бўлиб юради? Ахир унга ҳам бир имкон беринглар! Ота-боболаримиз бекорга айтишмаган екан, олдиндан оққан сувни қадри йўқ деб! Мустафо акага ҳам бир давра имкон берайлик-чи, қандай бошқараркин жамоани? Яхши мураббий ўзини кўрсата олмай қолиб кетишини истамаймиз!
Музаффар МАМАДАЛИEВ