Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Превью: “Металлург” – “Насаф”

Баҳо:
+ | -

“Металлург” биринчи давранинг 13-турни Олмалиқда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказади. Бу мазкур жамоалар ўртасидаги 53-учрашув бўлади. Ортда қолган ўйинларнинг 33 тасида воҳаликлар, 12 учрашувда  эса “Металлург” ғалаба қозонган. 7 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 86:40.

“Насаф”нинг Бекобод клуби устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0 (2004) га тенг. “Металлург” эса ушбу рақибини 3:0 (2002) ҳисобида мағлуб эта олган.

Жамоаларнинг Бекободдаги ўйинларида ҳам кичик устунлик “Насаф” томонида. 26 ўйиннинг 10 тасида “Металлург” зафар қучган бўлса, 12 тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 4 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати – 25:29.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:

15.05.2023 «Металлург» – «Насаф» 1:2
12.08.2022 «Металлург» – «Насаф» 0:2
23.06.2021 «Металлург» – «Насаф» 2:1
26.10.2020 «Металлург» – «Насаф» 0:2
23.06.2019 «Металлург» – «Насаф» 0:1

“Насаф” ҳақида

“Насаф” ФК га 1985 йилда асос солинган. Жамоа турли йилларда “Геолог”, “Пахтачи”, “Насаф”,  “Динамо-Насаф” номи билан мусобақаларда қатнашди. Қарши мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бири саналади: 4 карра мамлакат вице-чемпиони, 10 марта бронза медали соҳиби бўлган. Ўзбекистон кубоги ҳамда Суперкубогини 2 мартадан қўлга киритган. ОФК кубоги соҳиби.  

“Насаф” гвардиячиси жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев (314 ўйин) саналади. Тўпурари Зафар Холмуродов – 181 та гол. Мавсум рекордчиси ҳам Зафар Холмуродов – 30 та гол.
Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 8:1 (2004 йил – “Андижон”), 7:0 (2004 йил – “Металлург”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:6 (1998 йил – “Андижон”).

“Насаф” бугунгача кучлилар сафида 791 та ўйин ўтказган: 430 та ғалаба, 170 та дуранг, 191 та мағлубият. Рақиблар дарвозасига 1371 та гол киритган ҳолда, ўз дарвозасидан 831 та тўп олиб чиққан.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 23:57, 25.06.2024.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.