"Анжи" кетма-кет 7та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Махачқалъаликлар сардори Самуэль Это'О "Алания"га қарши ўйиндан (0:0) кейин жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
"Мен "Анжи" оиласининг барча аъзоларига мурожаат қилмоқчиман. Маълум муддат биз ўзимизнинг деярли барча ўйинларимизни ютдик. Бугун ҳам яхши ўйнадик, кўплаб голли вазиятлар яратяпмиз. Аммо кеча биз томонда бўлган омад, бугун биздан юз ўгирмоқда. Футбол ўйнаганлар бунинг нима эканини яхши билишади.
Мен ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб, "Анжи"ни севадиган, бизни қўллаб-қувватлайдиган, ғалаба қозонаётганимизда биз билан бирга бўлган барчага мурожаат қилмоқчиман. Айнан сиз бугун бизга кераксиз. Айниқса, қийин даврни бошдан кечираётганимизда кўпроқ кераксиз. Сизнинг қанчалик хавотир олаётганингизни, биз билан бирга азият чекаётганингизни ҳис қилишни ва билишни истаймиз. Биз мусобақа жадвалида кўтарилишимиз мумкин, аммо сизнинг ёрдамингизсиз бу ишни қила олмаймиз.
Жамоамизда Сардор, Али каби ёш футболчилар бор. Жамоага, уларга катта босим бўлаётганида ёшларга қандай ёрдам беришни билмаяпман... Илтимос қиламан, бизни қўллаб-қувватланг! Ҳар доимгидек, бу йигитларни қўллаб-қувватланг. Шунда биз ғалаба қозонишимиз ва ўзимизинг бош мақсадимизга эришишимиз мумкин. Сизларга миннатдорчилик билдираман. Ушбу кеча учун раҳмат", футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.