Венгрия футболчиси Барнабас Варга Евро-2024 доирасидаги Шотландияга қарши ўйинда оғир жароҳат олди – мия чайқалиши ва юз суяклари синиши.
Бу борада УEФА баёнот берди.
"Жамоа шифокори 15 сония ичида вазиятга аралашди, кейин стадион шифокори жароҳатни баҳолаш ва керакли тиббий муолажаларни кўрсатиш учун дарҳол жалб қилинди.
Протоколга кўра малакали фавқулодда ёрдам гуруҳи майдонда кутиб турди ва шифокорлар ўйинчини зудлик билан касалхонага олиб бориш учун уларнинг иштирокини сўраши биланоқ замбил билан етиб келди.
Бутун тиббиёт ходимлари ўртасидаги мувофиқлаштириш профессионал эди ва ҳамма нарса амалдаги тиббий процедураларга мувофиқ амалга оширилди. Футболчига ёрдам беришда кечикишлар кузатилмади", - дейилади хабарда.