Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси CAFA U-20 мусобақасида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида Парижда йиғин ўтказган ҳолда Францияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.

Олдинда турган U-20 Осиё кубоги мусобақасига тизимли тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибида тўп суришга номзод бўлган бир қатор иқтидорли футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида Қирғиз Республикасида ўтадиган CAFA U-20 мусобақасида иштирок этиши режалаштирилган.

Мусобақа 5-12 июль кунлари Жалолободда ўтказилади. Ёшларимиз «B» гуруҳида Эрон ва Туркманистон билан баҳс олиб борадилар. Финал учрашувлари 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.

Жамоамизни ўйинларга тажрибали мутахассис, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси маслаҳатчи мураббийи Рауф Инилеев тайёрлаб боради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:38, 26.06.2024.
Ўқилди: 1376 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик