Каталониянинг "Барселона" клуби ўз ҳужумчиси Витор Роке билан хайрлашишга тайёр бўладиган нархини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал “кўк-анорранглилар” бразилиялик футболчи учун 40 миллион евро тўлаганди.
Sport хабарига кўра, "Барселона" ҳужумчини доимий равишда сотиш йўлида Роке учун камида 30 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.
Бошқа жамоага ижарага берилиш орқали Витор мунтазам ўйин амалиётига эга бўлади.