Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн жамоа Европа чемпионати плей-офф босқичига C гуруҳида биринчи ўрин билан чиққани ҳақида гапирди.
25 июнь куни инглизлар учинчи турда Словения билан дуранг ўйнади (0:0) ва турнирдаги учта учрашувда 5 очко тўплади.
"Ўйлайманки, биз биринчи ўринни эгаллаганимиз билан фахрланишимиз мумкин. Бу йирик мусобақаларда осон эмас. Кўрганингиздек, баъзи бошқа давлатлар, бошқа йирик миллатлар гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлай олмади, шунинг учун биз мамнун бўлишимиз мумкин," - деди Кейн.
Шунингдек, у Англиянинг Евро-2024даги кейинги истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
"Бизга ким қарши тушмасин, бу оғир ўйин бўлади. Ҳозир бу босқичда енгил ўйинларни кўрмаймиз. Шундай экан, ким бўлишидан қатъий назар, биз ҳар доим қилган ишимизни қиламиз - яхши тайёргарлик кўрамиз," - дея қўшимча қилди футболчи.
Гарет Саутгейт жамоаси 1/8 финал доирасидаги баҳсни 30 июнь куни ўтказади. Англия терма жамоасининг рақиби кейинроқ аниқланади.