Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Артём Петросян: «Кимга қарши ўйнаётганимизни яхши билардик»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» – «Навбаҳор» (3:0) беллашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Артём Петросян журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Биринчи навбатда Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз анчдан бери «Навбаҳор»ни бундай ҳисобда ютмаганди. Биз қандай жамоага қарши майдонга тушганимизни яхши билиб тургандик. «Навбаҳор» ўз таркиби билан Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Агар мен адашмаган бўлсам, бу клубнинг камида уч нафар футболчиси миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Қандай вазифа бор эди? Ҳимояда яхши ўйнаш, ҳужумларда самарали ҳаракат қилиш. «Навбаҳор»нинг иккита бўйдор ҳимоячилари бор эди ва шуларга қарши ҳам муносиб курашишимиз керак эди. Кўрдинглар, ўйинимиз яхши чиқди. «Навбаҳор» тўпни назорат қилди, аммо уларга деярли вазият қолдирмадик. Бироқ баъзи жойларда ўхшамай қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Рақиб билан тенгма-тенг курашдик. Ўйин борасида рақибга имконият бермадик.

-  Захира ўриндиғида Хомяковсиз ўзингиз қийналмадингизми?

— Йўқ, қийинчилик бўлмади. Мураббий ўйинга тайёрлайди. Асосий ишни эса футболчилар майдонда бажаришади. 18 минг ишқибоз орасида ҳар хил ҳайқириқлар бўлади. Бундай паллада уларга айтадиган сўзлар ҳам эшитилмайди.

— «Андижон»да дуранглар серияси давом этаётганди. Жамоани бу ўйинга тайёрлаш қандай бўлди? Ҳатто кўпчилик «Андижон»нинг мағлубиятга учрашини ҳам ўйлашганди. Бундай иссиқда ўйинчиларни тайёрлаш қийин кечмадими?

— Ҳа, биз буни ўйиндан аввал билгандик. Бир қатор экспертларнинг фикрларини ўқигандик. Чунки экспертлар кўпайиб қолган. Ҳамма «Навбаҳор»нинг имкониятларини юқори баҳолаганди. Ўйингача йигитлар ҳам ижтимоий тармоқлардаги хабарларни ўқишган. Ҳаммаси фақат ўйингача, ундан сўнг эса барчаси ўзгариб кетди. Ҳамма нарса майдонда ҳал бўлади. Дуранглар кўпайганини барча сезиб турганди ва бугун ютишимизни барча ич-ичидан хоҳлади. Шунга яраша тайёрландик. Футболда баъзида ўхшайди, баъзида ўхшамай қолади. Футболчиларга катта раҳмат. Меҳнатимиз ўз самарасини берди.

— «Навбаҳор»ни қанчалик даражада ўргангандинглар?

— Биз ҳар бир рақибни ўрганиб чиқамиз. Бошқа клублар сингари «Навбаҳор»ни ҳам тўлиқ ўргандик. Кимга қарши ўйнаётганимизни ҳис қилиб, яхши тайёргарлик кўрдик. Айтяпманку, терма жамоага номзод бир қатор футболчилари бор. Бу эса уларни кучли эканлигидан далолат. Футболчиларимизга эса бундай рақибга қарши тўп суриш қўшимча иштиёқ берди. Яна айтишим мумкинки, бундай учрашувларда йигитларнинг ўзларида автоматик равишда кучли «настрой» бўлади. Футболчилардан ажойиб ўйин учун миннатдормиз. Ҳаракат қилишди, гол уришди. Қўлини пастга туришимади, иккинчи ва учинчи голларни ҳам урдик, ғалабани мустаҳкамлашди.

— Суперлигада биринчи давра тугади. Кейинги ҳафтада «Андижон» Тошкентда Кубок доирасида «Олимпик» билан ўйнайди. Жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида маълумот берсангиз. Қўшимчасига Кубокдаги вазифа қанчалик муҳим?

— Саволингиз учун раҳмат. Икки кун дам олиб, кейин Кубок баҳсига тайёргарликни бошлаймиз. Кубокдаги мақсад? Қанча узоққа борсак шунча яхши. Майдонга чиқиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Қолганини кўрамиз. Кубок учрашувидан кейин бир ҳафта дам оламиз. Кейин Тошкентда йиғиламиз. Учта назорат ўйини режамизда бор. Шундан сўнг Андижонга қайтамиз ва тайёргарликни давом эттирамиз.

— Иккинчи даврада таркибга янги ўйинчилар қўшиладими?

— Раҳбарият гаплашяпти. Бизга бир-иккита аниқ трансфер керак. Баъзи позицияларни кучайтиришга мажбурмиз. Мухлисларни хурсанд қилишда давом этишни истасак айрим позицияларни кучайтиришимиз керак.

— Хомяков Рубин Хебайнинг ўрнини 3 та ҳужумчи билан ёпамиз деганди. Очколар йўқотилганида ёшларга тажриба етишмаётгани айтилди. Лекин охирги учрашувларда ёшлар ҳам ўйинини топиб, голлар уряпти. Масалан, Рустам Турдимуродовни айтиш мумкин. Ҳозирги пайтда ҳужумчи бўйича масала ўз кучидами? Шунингдек, Рубин Хебай эркин агентга айлангани ва уни яна «Андижон»га қайтиши ҳақида гап-сўзлар чиқди.

— Ҳар хил гаплар бўлади. Ёшлар барқарор ўйнамайди. Барқарор ўйнаш учун тажриба керак. Тажриба ҳар бир учрашувдан кейин ошиб боради. Мавсум бошида олдимизга аниқ мақсад қўйилмаганди. Вазифа ёшлар билан ўйнаб ҳаракат қилиш эди. Бу орқали уларнинг ўсиши кўзда тутилган. Ҳужумчи бўйича ҳеч нима айта олмайман. Ўзингиз кўрдингиз, Рустамга имконият бердик, у бундан фойдаланяпти. Хебай бўйича сизга ҳеч қанақа маълумот бера олмайман. Чунки ҳозирча фақат гап-cўз. Қолганини вақт кўрсатади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 05:21, 27.06.2024.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.