Кеча оқшом бўлиб ўтган Манчестер шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги баҳс билан Англия Премьер-лигасининг 32-турига якун ясалди. "Олд Траффорд"да бўлиб ўтаётган сўнгги 2та ўйинда Фергюсон шогирдлари мағлубиятга учраётганлари учун бу сафар қасос олишга қарор қилишганди. Аммо мухлислар билан тўлиб тошган стадион қасосга гувоҳ бўлмади, аксинча ишқибозлар мағлубият аламини ҳис қилган ҳолда уйларига қайтдилар.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйинини яхши ташкил қилган Манчини шогирдлари иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида ҳисобни очишди. Жеймс Милнер гол муаллифига айланди. Мезбонлар Компанининг автоголи эвазига орадаги фарқни тезда йўққа чиқаришди. Бироқ захирадан майдонга тушган Серхио Агуэро ғалабани тўпини киритди.
Шу тариқа, "шаҳарликлар" "МЮ" билан орадаги фарқни 12тага қисқартирган бўлсалар, 3-ўринда бораётган "Челси"дан 7 очкога узоқлашиб кетишди. "Юнайтед" эса йил давомида ҳар бир ўйинда руҳий барқарорлик ва ирода кўрсатиб, кетма-кет ғалабаларга эришиб келаётганди. Ушбу мағлубият уларни руҳан синдириб қўймаса, 3-4та турдан кейин уларни чемпионликни расман нишонлашади.
"Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити" 1:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 52 Милнер, 1:1 – 59, автогол Компани, 1:2 – 78 Агуэро.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Жонс, Эвра, Эшли Янг (Кагава, 90), Кэррик, Гиггз, ван Перси, Уэлбек (Валенсия, 80), Руни (Х. Эрнандес, 85).
"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Настасич, Компани, Клиши, Яя Туре, Бэрри, Насри (Агуэро, 71), Сильва (Лескотт, 90), Милнер, Тевес (Хави Гарсия, 90).
Огоҳлантиришлар: Сильва (29), Руни (32), Компани (42), Тевес (85), Бэрри (90), Сабалета (90), Рафаэл (90), Валенсия (90).