Кириш Регистрация

Аршавин ёзда футболчилик фаолиятини тугатиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Андрей Аршавин фаолиятини якунлаш борасида ўйлаб кўрмоқда. Бу ҳақда «The London Evening Standard» нашри хабар тарқатди.

Аршавиннинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси шу мавсум сўнгида ниҳоясига етади. Россиялик футболчига лондонликлар янги битим таклиф қилишни мақсад қилишмаган.

Манбанинг Аршавинга яқин кишиларга таяниб хабар беришича, футболчига аниқ таклифлар бўлса у фаолиятини давом эттириши мумкин. Бироқ ҳозирча унга ҳеч қандай таклиф билан мурожаат қилишмаган.

Бунинг натижасида футболчи фаолиятини якунлаш ниятини амалга ошириши мумкин. Агар Аршавин «Арсенал»дан кетадиган бўлса ҳам, Лондонда истиқомат қилиб қолишни мақсад қилган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:58, 09.04.2013.
Ўқилди: 4407 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик