Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

90 очко ҳам етарли эмас

Баҳо:
+ | -

Машҳур «Лидс» мавсум финишида Чемпионшип турнир жадвалида 3-ўринни банд этди.

Вақтида АПЛда ҳам грандларни қийнаб қўйиши билан мухлислар меҳрини қозонган жамоа 46та ўйинда 90 очко жамғарди. «Товуслар» кейинчалик АПЛга чиқиш ҳуқуқини берувчи «плей-офф» босқичи финалида «Саутгемптон»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, келаси мавсум ҳам Чемпионшипда қоладиган бўлишди.

«Лидс»нинг натижаси шуниси билан аламлики, охирги 26 йил бадалига Чемпионшипда 90та ёки кўпроқ очко тўплаган бирор жамоа АПЛ йўлланмасидан қуруқ қолмаганди. Англия футболида бунақаси охирги марта мавсум-1997|1998да кузатилганди. Ўшанда «Сандерленд» иккинчи даражали лига ўйинларида айнан 90 очко ишлаб, якунда 3-ўринни эгаллаганди.

Ўхшаш томони, «Сандерленд» ҳам худди «Лидс» каби «плей-офф» босқичи финалига чиққан, аммо якунда... Хуллас, «Чарльтон»га қарши кечган ҳал қилувчи ўйин «қора мушуклар» учун ўта аламли хотима топганди. Яъни томонлар асосий вақтда 4тадан гол уришган. 4:4 - финал учун ноёб ҳисоб. Пенальтилар сериясида эса омад «Сандерленд»дан юз ўгирган - 6:7. Мана, «Лидс» 26 йиллик танаффусдан кейин «қора мушуклар» тушган ҳолатни ўзида синаб кўрди. Таққослаш учун, якунда АПЛда ўйнаш ҳуқуқини берган учинчи йўлланмага эга чиққан «Саутгемптон» лигада 87 очко билан 4-ўринни эгаллаганди. Чемпионшипнинг ўзига хос томонларидан бири ҳам шу - баъзан 3 ва 4-ўринлар ўз аҳамиятини буткул йўқотиши мумкин...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:53, 28.06.2024.
Ўқилди: 1354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.