Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Миржалол Қосимов: «Бугун ҳеч кимнинг хаёли жойида эмасди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Қизилқум" – ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Натижа учун ўзимиз айбдормиз. "Қизилқум"ни ғалаба билан табриклайман. Ўзимиз рақибга имконият яратиб бердик. Руҳан ютқаздик. Кучли тарафларимиз кўп эди. Имконим бўлганида 7-8 та футболчини алмаштириб юборган бўлар эдим. Улар хаёлан таътилга чиқиб кетишган эди. Қанча такрорламай, уларга буни сингдира олмадим. Ҳеч кимнинг хаёли жойда эмас эди.

Кўп гол урганимиз яхши, кўп ўтказиб юборганимиз эса ёмон. Бу ўз-ўзидан айтиб турибдики, жамоамиз мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этмоқда. Ҳужумкор футбол ўйнаганимиз сабабли қарши ҳужумда тўп ўтказиб юбордик.

Ёш футболчиларга тўлиқ ишониб бўлмайди. Улар бир ўйинни яхши ўйнаб, кейин 5 та баҳсда умуман кўзга ташланмаслиги мумкин. 30-35 ёшли футболчилар стабил ҳаракат қилади. Тажрибаси ёрдамида жамоага ёрдам беради. Биз учун ким учрашувга тайёр эканлиги кўпроқ муҳим. 15 ёки 35 ёш эканлигини фарқи йўқ. Улар жамоа учун ҳаракат қилиши шарт.

Албатта, таркибни кучайтириш лозим. Трансферлар бўлиши керак. Ўтган сафар ҳам айтган эдим. Бу иш осон эмас. Имкон қадар ҳаракат қиламиз.

Ўтган мавсумда агар, Насафни сўнгги турда енганимизда чемпионатни иккинчи ўрин билан тугатишимиз мумкин эди. Агар олдингизга чемпионликни мақсад қилиб қўйсангиз, давра якунидаги ўйинлар бошланмасдан хаёлан таътилга чиқиб олиш керак эмас. Мана шундай факторлар бор.

Албатта, қизил карточка ўз таъсирини ўтказди. Қўшимчасига, ҳаво ҳароратини ҳам баланд эканлиги сезилди. Шунга қарамай, йигитлар охиргача кураш олиб боришди. Ҳеч йўқ, тенглаштириш учун имкониятлар бўлди.

Гадоев иккинчи даврадан ортга қайтади. 1 июлда Қатарга учиб бориб тест топширади. Умид қиламанки, жамоамизга наф келтиради. Азизга келадиган бўлсак, у жуда кўп ишлаши керак. Мен уни дам олишига йўл қўймайман. Ўзи учун ҳаракат қилиши керак. Шаҳар бедарвоза эмас. Бу ерда, чидаган ўйнайди. Чидамаганлар билан хайрлашамиз.

Имкон қадар ёшларни кузатяпман. Биз тез-тез асосий ва ўринбосарлар ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиб турамиз. У ҳам бизни жамоамиз. Уларни четда қолдирмаганмиз. Ёшларга йўналиш беришимиз мумкин, аммо ҳаракат ва тортиб кетиш уларни ўзига боғлиқ", — деди Қосимов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:19, 29.06.2024.
Ўқилди: 2757 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.