Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Вадим Абрамов: «Биринчи давра биз учун тушунарсиз ўтди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Динамо" (4:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳаммангиз кўрдингиз. Биз биринчи бўлимга кийиниш хонасини ўзидаёқ гол ўтказиб юборган холда чиқдик. Ваҳоланки, иккита имкониятга эга бўлдик. Рақиб футболчиси деярли майдон марказидан бошлаб ҳаммани алдаб ўтишни бошлади. Мен узоқдан Лео Месси деб ўйлаб қолдим. Ҳимоячилар уни кузатиб, томоша қилиб турибди. Бундай ўйнаб бўлмайди. Ўзимиз имкон яратдик, аммо дарров жавоб бердик. Кейин яна аҳмоқона хатолар сабабли гол ўтказиб юбордик. Биз учун ёқимсиз бўлса-да, ғалаба билан рақибни табриклайман. Бундан керакли хулосаларни чиқарамиз. Бугун барча кучсиз томонларимиз кўзга ташланди. Танаффус пайтида, керакли чораларни қўллаймиз. Биз ҳам буни кўриб турибмиз. Вақт кўрсатади.

Албатта, дарвозабон 4 гол ўтказиб юбормоқда. Бизни қўллаб юбориши мумкин эди, аммо бундай бўлмади. Айниқса, тўртинчи голда бу яққол кўзга ташланди. Футболда қоида бор. Ҳимоячи тўп учун курашаётганда дарвозабон ўз позициясида бўлиши лозим. У бизга ёрдам бермоқчи эди. У биринчи бўлимда ҳам бир неча бор тўпга чиқишда хато қилган эди.

Бизнинг режамизда умуман гол ўтказиб юбориш йўқ эди. Афсуски, футболчиларимиз ўйин бошида уйқудан тура олмади. Жуда осонлик билан рақиблар иккита гол киритишди. Биринчи бўлимни ўзидаёқ гол киритиб ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, аммо эплай олмадик. Иккинчи 45 дақиқаликда вазият тенглашди, аммо учинчи голни ўтказгач, кераксиз бўлган шошқалоқлик намойиш этдик. Умуман, нотўғри ўйин кўрсатдик. Ҳаммасини томоша қилиб, хулоса қиламиз. Биринчи давра биз учун жуда тушунарсиз ўтди.

Пайқаганингиздек, Журани жуда катта ҳажмдаги ишни майдонда бажармоқда. Биз унга майдонда ёрдам беришга қодир футболчиларни таркибга қўшиб олишимиз лозим. Келинг, олдинлаб кетмайлик. Унинг шартномаси бор. Бир дона ўйин ҳеч нарсани англатмайди. Бугун, майдонда ўзини кўрсата олмаган футболчилар кейинги баҳсларда яхши иштирок этиши мумкин. Шу боис, эрта хулоса чиқармаслик лозим", — деди Абрамов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:29, 29.06.2024.
Ўқилди: 1184 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.