Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Превью. “Насаф” – “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган баҳсни жамоамиз Қаршида “Насаф” клубига қарши ўтказади. Мазкур жамоалар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 54 марта рўбарў келишган.

Ушбу ўйинларнинг 23 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 14 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган,  17 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 80-67, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 86 очкони,  “Навбаҳор” эса 59 очкони қўлга киритган.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби Наманган ва Қаршида қайд этилган.

“Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари бунгача Қаршида 27 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 18 тасида қаршиликлар зафар қучишган бўлса, 4 та учрашувда дуранг қайд этилган, 5 та ўйинда эса наманганликлар ғалаба қозонишган.

Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларда “аждарлар” “Навбаҳор” дарвозасини 54 марта ишғол этишган бўлса, “лочинлар” “Насаф” дарвозасига  24 та тўп киритишган.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” сўнгги 6 йилдан буён Қаршидан очко билан қайтмоқда. 2018, 2020 ва 2023 йилларда “лочинлар” дурангга эришган бўлишса (1:1, 2:2, 0:0), 2019, 2021 ҳамда 2022 йилларда жамоамиз Қаршидан  1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви 30 июнь куни Қаршидаги “Марказий” стадионида соат 20:00 да бошланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:31, 29.06.2024.
Ўқилди: 2447 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик