Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Теннис. Касаткина Истборндаги турнир ғолибасига айланди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг биринчи ракеткаси Дария Касаткина Англиянинг Истборн шаҳрида ўтказилган WТА-500 турнирида ғолиб чиқди ва бу йилги биринчи кубокни қўлга киритди.

Рейтингда 14-ўринни эгаллаб турган Касаткина финалда канадалик Лейла Фернандесни (30-ўрин) 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув деярли икки соат давом этди.

Россиялик бу йил тўртинчи бор финалда ўйнади - у аввал Аделаида (Австралия), Абу-Даби ва Чарлестон (АҚШ) шаҳарларида ҳал қилувчи ўйинлар кортига чиқди, бироқ уларнинг барчасида мағлуб бўлди.

Ўтган йили Истборнда Касаткина финалда америкалик Медисон Кейсга ютқазиб қўйганди.

Аввалроқ Касаткина 2022-йил август ойида Канаданинг Гранби шаҳрида бўлиб ўтган турнирда WТА чемпиони бўлган эди.

Умуман олганда, Касаткина энди яккалик баҳсларида еттита WТА совринига эга.

У бугунги ғалаба учун 142 минг доллар мукофот пули олади.

Киритилди: 18:55, 29.06.2024.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.