Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақибдан 3 очко олиш ёқимли"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугунги рақибимиз жуда тажрибали футболчиларга эга эканлиги ва яхши ўйин намойиш этишини кутган эдик. "Навбаҳор" беллашувни 5 та ҳимоячи билан бошлашини кутмаган эдик. Биз ўйинни англаб олгуминизга қадар, 2 та гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан, ишонч бор эканлиги ғалабанинг асосий омили бўлди. Икки маротаба орқада бориб ҳам, йигитлар охиригача курашди. Кучли рақиб билан учрашувда 3 очко ишлаш доим ёқимли.

Пенальтини футболчиларнинг ўзига қолдирган эдик бу масалани. Майдонда Абдувоҳид ва Марко келишган холда қарор қабул қилишди ва бу тўғри бўлиб чиқди.

Албатта, биз яна ҳам кучлироқ бўлишимиз керак. Давралар оралиғидиа баъзи бир вариантларни кўриб чиқамиз.

Шерзоднинг легионерга айланиши ҳақида менда ҳеч қандай маълумот йўқ. Ўзи ҳам бу ҳақида ҳеч нарса дегани йўқ. Абдувохиднинг ўзи таклиф бўлганини келиб тушунтирди. Унинг биз учун қай даражада муҳим эканлигини яхши биласизлар. Қаердадир ёзишибди. Уни иккинчи дарвозабон сифатида кўришаётган экан. Неъматов иккинчи рақамдаги посбон эмас. Бу нотўғри бўлади. Эрон чемпионати уни бирдан ўсиб кетишига имкон бермайди. Менимча, "Насаф" ва олимпия терма жамоасининг даражаси "Истиқлол" ёки "Персаполис"никидан баландроқ. У билан гаплашиб олдик. Ҳеч қандай эътироз билдиргани йўқ.

Биз узоқ йиллардан бери улар билан бирга ишлаймиз. Бу футолда жуда муҳим. Энг муҳим иккита нарса бор. Улар концентрация ва мотивация. Футболчи бусиз майдонга чиқмаслиги керак. Бусиз майдонда ҳеч нарса кўрсата олмайди. Баъзи беллашувларда ушбу жиҳатлар етмай қолади, аммо бу кўпроқ футболчига боғлиқ. Улар баъзан оддий жамоалар билан ўйинда етишмайди. Ҳеч кимни даражасини ажратмай ҳаракат қилиш керак.

Бу борада ишлаяпмиз. Рақибнинг ҳимоясини очиш учун гол киритишимиз керак. Афсуски, буни баъзан уддалай олмаяпмиз. "Сўғдиёна" билан баҳсда зарбалар сони 23:3 кўринишда бўлган. Афсуски, баъзан ўхшамайди", - деди Бердиев.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:29, 01.07.2024.
Ўқилди: 1601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик