Футбол агенти Пауло Барбоза португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг 2024 йилги Европа чемпионатидаги ўйини ҳақида гапирди.
Барбозанинг фикрича, Роналду муваффақиятга эришмаяпти, у энди у қадар юқори савияда гол ура олмайди, лекин мураббий уни ўйнатишда давом этмоқда.
Словения билан ўйинда Криштиану умуман ҳамма нарсани ўз қўлига олди. У барча жарима зарбаларини амалга оширди, ҳаммасини ўз зиммасига олишга ҳаракат қилди", - дея Барбозанинг сўзларини келтиради "Спорт-Экспресс".