Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Ўзбекистонлик олимпиадачиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Олимпиадачиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғармани ташкил этиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори 2 апрель куни имзоланган. Ҳужжат 8 апрель куни Ўзбекистон Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинди.

Нодавлат нотижорат ташкилот сифатида таъсис этилган жамғарма Ўзбекистон спортчиларини Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларига сифатли тайёрлаш ва уларнинг муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Жамғармани ташкил этиш Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 25 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида»ги Қарорида назарда тутилган эди.

Спортнинг Олимпиада турлари бўйича республика федерациялари ва уюшмаларининг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, МОҚ, спорт уюшмалари, ташкилотлари ва клубларининг маблағлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантлари ва беғараз ёрдамлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа манбалар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан спортнинг Олимпиада турлари бўйича федерациялар ва уюшмаларга бириктирилган спорт базалари ва марказларини реконструкция қилиш ва жиҳозланганлигини оширишни молиялаштириш, ўрнак кўрсатган ва иқтидорли спортчилар ва тренерларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, спортчиларнинг тренерлар ва ҳакамлар ва таркибларининг касб кўникмаларини ошириш, хориижй спорт клублари ва федерациялари билан халқаро ҳамкорликни ташкил этиш ва бошқа мақсадлар учун йўналтирилади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни жамғарманинг Васийлик кенгаши мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Маълумот учун, 2012 йилнинг декабрь ойида сенатор Мираброр Усмонов Миллий Олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган эди. У 2006 йил январидан бери Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти ҳам ҳисобланади. Эътиборли томони, сенатор Усмонов ЎФФга раҳбар бўлиб келганидан бир неча ой ўтиб, Ўзбекистон футболини қўллаб-қуваатлаш жамғармасини ташкил этишни ҳам назарда тутувчи Президент Қарори эълон қилинган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:35, 10.04.2013.
Ўқилди: 5348 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.