Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquastics) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди.
Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская ҳам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчилари қаторида эътироф этилди.
Атлетимиз бўлажак баҳсларда 400 метрга эркин усулда сузиш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.