Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

УЕФА Демиралнинг ғалабани “бўрича нишонлаши” юзасидан текширув бошлади

Баҳо:
+ | -

УЕФА Мериҳ Демиралнинг гол нишонлашдаги ишораси туфайли тергов бошлади.

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) бугун, 3 июнь санасида ушбу ишора сабаб иш очгани ва туркиялик футболчининг “номақбул хатти-ҳаракати”ни текшириш учун инспектор тайинлаганини эълон қилди.

Ташкилот бу масала бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилган.

Ҳимоячи Мериҳ Демирал 2 июль куни Австрияга қарши ўйинда (2:1) дубль қайд этди ва Туркияни Евро—2024 мусобақаси чорак финалига олиб чиқди.

Саудиянинг “Ал-Аҳли Жидда” клубининг 26 ёшли футболчиси Австрияда тақиқланган ишора билан жамоасининг кейинги босқичга чиққанини нишонлади.

Ўйиндан сўнг “Ювентус”нинг собиқ футболчиси ижтимоий тармоққа ушбу ишорани бажараётган ҳолатдаги суратини жойлаштирди ва “Ким ўзини турк деб атаса, у қандай бахтли одам”, деб ёзди. Бу Туркия Республикасининг биринчи Президенти, замонавий турк давлатининг асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг 1933 йили Республика байрамида айтган иборасидир. Бу турк миллатчиларининг норасмий шиори ҳисобланади.

    “Бу нишонлаш менинг туркийлигим билан боғлиқ. Шунинг учун мен бу имо-ишорани қилдим,— деди Демирал ўйиндан кейин. — Стадионда одамларни ҳам шу ишорани қилаётганини кўрдим. Бунинг ортида ҳеч қандай яширин хабар йўқ. Биз ҳаммамиз туркмиз, мен турк эканлигимдан жуда фахрланаман ва бу имо-ишора шуни англатади. Мен қанчалик бахтли эканлигимни ва қанчалик фахрланганимни кўрсатмоқчи эдим”.

Австрияда 2019 йилдан бери худди шу “кулранг бўрилар” имо-ишораси ва унинг рамзийлаштириш тақиқланган. Қоидабузарлик тўрт минг евро миқдорида жарима билан жазоланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:59, 03.07.2024.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик