Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Тоуни Саутгейтдан ғазабланганини тан олди

Баҳо:
+ | -

"Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоуни Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтдан Евро-2024 1/8 финалида Словакияга қарши ўйинда ўйинчи алмаштиришни кеч амалга оширганидан ғазабланганини тан олди.

28 ёшли Айвен Тоуни Словакияга қарши ўйинда қўшиб берилган вақтнинг тўртинчи дақиқасида майдонга тушди, чунки Англия турнирни тарк этиш арафасида эди.

Тоуни Саутгейт унга жуда оз вақт берганидан хафа бўлди, бироқ инглизлар Жуд Беллингемнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни қўшимча бўлимга йўл олди. Англия иккинчи голни айнан Айвен Тоунининг пасидан кейин киритди.

Тоуни Саутгейт уни хафа қилганини яширмади, бироқ Айван бу ғазабни енгишга куч топа олди ва жамоа манфаати учун ўйнади.

"Ҳар бир ўйинчи ўйинда иштирок этмаётганида ўз ғазабини сақлайди. Айниқса, бир дақиқа қолганда майдонга туширилганида.

Яхшиямки, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик, кейин эса кайфиятимдан қутулишга мажбур бўлдим. Мен шундай қилдим ва Харри Кейннинг голига узатма берли.

Менинг клубимда ҳар доим ҳис-туйғуларимни назорат қилишимни айтадиган одам бор ва ўша пайтда ҳис-туйғуларимни назорат қилиш вақти келди.

Жаҳлим чиқди, лекин олдинда ҳали 30 дақиқа бор эди. Мен бу салбий кайфиятдан халос бўлишим ва диққатни жамлашим керак эди", - деб Тоуни Sky Sports билан суҳбатда.

Киритилди: 13:33, 04.07.2024.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.