Кириш Регистрация

Йован Жокич: “Мухлисларнинг ишончларини оқлашга интиламиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик 31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бўлажак рақибимиз “Бухоро” жорий мавсум ўйинларини яхши ўтказмоқда ва айни пайтда Про лига пешқадами бўлиб турибди. Шу боис, бухороликлар жамоамизга мазкур баҳсда муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади.

Умуман олганда, Наманганда ҳар қандай рақиб “Навбаҳор”га қарши яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилади ва бўлажак беллашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 1-даврасининг сўнгги ўйинларида салбий натижалар қайд этиб, жамоамиз мухлисларини ранжитиб қўйдик. Шу боис, бўлажак беллашувда ишқибозларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Мухлислардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга интиламиз, - деди Йован Жокич.

Киритилди: 18:04, 04.07.2024.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик