Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Файзуллаев: «Янги мураббий билан муваффақиятга эришишимизга ишонаман»

Баҳо:
+ | -

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев кеча бўлиб ўтган "ОФК Белград" клубига қарши ўйин (4:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Жуда яхши, ёрқин ўйин бўлди. Атмосфера ҳам юқори даражада бўлди. Мухлисларга раҳмат айтаман. Шунча мухлис қаршисида йирик ҳисобда ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли.

— ЦСКА янги мавсумга қанчалик тайёр?
— Янги мавсумга кам вақт қолди. Сидқидилдан тайёргарликни давом эттиряпмиз.

— Елкангизга нима бўлди? Лат едими?
— Ўйин пайтида ҳимоячилардан бири лат етказди.

— Жамоада ўтган мавсумдаги натижани яхшилаш истаги борми?
— Жамоада янги мураббий иш бошлади. У билан биргаликда янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Умид қиламан, ўз мақсадимизга эришамиз.

— Янги мураббий ҳақида нима дея оласиз?
— У менга жуда ёқади. Николич барча ўйинчилар билан яхши муносабат ўрнатди. У билан муваффақиятга эришишимизга ишонаман.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 06:04, 05.07.2024.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик