Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Мухлислар ва блогерлардан иборат гуруҳ автомобилларда Францияга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида мухлислар ва блогерлардан иборат гуруҳ автомобилларда Франция томон йўлга чиқди. Эрта тонгда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ушбу жамоани кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, 8 кишидан иборат жамоа аъзолари ва мухлислар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган расмийлар Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида энг катта таркиб билан иштирок этадиган Олимпия ўйинларида мухлислар гуруҳининг ҳам қатнашиши атлетларимизга катта мотивация бериши, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан тайёргарликнинг сўнгги даври юқори даражада ўтказилаётгани ҳақида гапириб, сафарга отланаётган юртдошларимизга оқ йўл тилашди.

Шунингдек, ЎФА мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси Абдураҳмон Фозилов йўл-йўлакай барча давлатларда Ўзбекистон номини янада танитувчи турли материаллар тайёрлаб олингани, жамоа билан атлетларимизни қўллаб-қувватлаш орқали делегациямизнинг муваффақиятларига ҳисса қўшишни мақсад қилишгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Режага кўра, гуруҳ бугун Самарқанд шаҳрига етиб боради. Тушдан кейин Регистон майдонида, 6 июль куни Бухоро ва Хива шаҳарларида, 7 июль куни эса Нукус шаҳрида ҳамюртларимиз билан учрашиши кўзда тутилган.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:02, 05.07.2024.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.