Кириш Регистрация

Де Брюйне Саудия клуби билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Таниқли инсайдер Руди Галеттининг хабар беришича, 33 ёшли футболчи "Ал-Иттиҳод" билан оғзаки келишувга эришган ва клуб бу трансферга розилигини билдирган. Қайд этилишича, "Манчестер Сити" бельгиялик футболчини қўйиб юборишга тайёр, эндиликда клублар трансфер суммасини келишиб олишлари керак.

Де Брюйненинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Де Брюйне барча турнирлар доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 18та голга ассистентлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" сафида Карим Бензема, Н'Голо Канте ва Фабиньо каби футболчилар ўйнамоқда.

Киритилди: 14:24, 05.07.2024.
Ўқилди: 9729 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4907]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4001]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3237]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3234]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3165]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2843]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2814]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2559]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2530]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.