"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Хави изидан боришини истисно этмаяпти - Яқин Шарқдаги бир неча йиллик фаолиятидан сўнг у "Барселона"дан таклиф олмоқчи. Иньестанинг сўзларига кўра, у ҳозирда мураббий бўлишга тайёрланмоқда.
"Мен "Барселона"га қайтишни истардим. Клубда ҳозирча қандай вазифа бажаришимни билмайман. Икки йилдан кейин мен яхши мураббий бўламан. Лекин менда ҳозирча лицензия йўқ", - дея Иньеста сўзларини келтирмоқда derbyderbyderby.it.