"Ливерпуль"нинг янги бош мураббийи Арне Слотт уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньесга мухлис эканлигини яширмайди. У Нуньес қўл остида асосий таркибда ўйнашини айтди, чунки унинг ўйин услуби Слотнинг "қизиллар"да йўлга қўймоқчи бўлган футболга мос келади.
"Ўйлашимча, у менинг футболимга жуда мос тушади. У ҳужумларни якунлашда муаммоларга дуч келди, бироқ у ҳар доим ҳам оптимал позицияларда ўйнамагани учундир", - деди Слот.