Англиянинг «Ливерпуль» клуби дарвозабони Адриан Сан Мигель Мерсисайд клубини эркин агент мақомида тарк этадиган бўлди.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, 37 ёшли испаниялик дарвозабон янги шартнома таклифини рад этган.
У янги мавсумни ватани Испанияда «Бетис» сафида ўтказиши кутилмоқда.