Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Испанияга қарши ўйин олдидан Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
"Биз Португалияга қарши ўйинда қўшимча вақт у учун бироз ортиқча эканлигини билардик. Унинг жисмоний ҳолати майдонга тушиш имконини беради, аммо... Биз унинг максимал дам олишини истадик. Қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, Килиан формада бўлишига ишончим комил. У эртага жамоадаги барча каби 110% ўз имкониятлари билан ўйнайди", - дея Дешам сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.