Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Андижон»нинг биринчи даврадаги голлари ёхуд сафарда ҳам, уйда ҳам 11 тадан

Баҳо:
+ | -

Биринчи даврада «Андижон»нинг гол уриш борасидаги сермаҳсуллиги анча самарали кўринишда бўлди. Таққослаш учун, ўтган йили биринчи даврада «Андижон» чемпионатда 15 та гол урган бўлса, бу йил мавсумнинг биринчи ярмида «Бургутлар» рақиблар дарвозасига 22 та тўп киритди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогида чорак финалга чиқди ва у ерда ҳам ўз юришини давом эттирмоқда. «Андижон» ҳозиргача Кубок учрашувлариа 5 та гол урди. Бу албатта мавсумнинг биринчи ярмида, аниқроғи чорак финалгача бўлиб ўтган ўйинлар инобатга олинган.

Суперлигада биринчи давра баҳслари давомида уч нафар футболчимиз учтадан гол муаллифи бўлдилар. Булар – Рустам Турдимуродов, Ислом Маматказин ва Валимдир Бубаня. Агар Кубокдаги голларни ҳам қўшадиган бўлсак, у ҳолда Турдимуродовнинг голлари 5 та етади. Шунингдек, учтадан гол урганлар орасига Бектемир Абдуманнонов ҳам қўшилади. У Суперлигада 2 та, Кубокда 1 та гол урди.

Жамоанинг барча голлари 11 нафар ўйинчи ҳисобига ёзилди. Суперлигадаги иккита гол автогол сифатида ёзилган. «Сурхон» футболчиси Азиз Пирмуҳаммедов ва «Навбаҳор» аъзоси Иброҳим Йўлдошев «Андижон»га қарши ўйинларда ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишган.

«Андижон»нинг биринчи даврадаги гол муаллифлари:

Рустам Турдимуродов — 5 та
Ислом Маматказин  — 3 та
Владимир Бубаня — 3 та
Бектемир Абдуманнонов  — 3 та
Фарҳод Соҳибжонов  — 2 та
Шерзод Эсанов — 2 та
Армин Бошняк — 2 та
Леван Арвеладзе — 2 та
Лука Згурский — 1 та
Шахром Самиев — 1 та
Муҳаммадкарим Тоиров — 1 та
Азиз Пирмуҳаммедов автогол
Иброҳим Йўлдошев автогол

Изоҳ: Кубок баҳсларидаги голлар ҳам инобатга олинган

«Андижон»нинг биринчи даврадаги барча натижалари:

1-тур. ОКМК – «Андижон» – 0:0
2-тур. «Андижон» – Бунёдкор” – 5:1 (Голлар: Лука Згурский, Владимир Бубаня, Ислом Маматказин, Муҳаммадкарим Тоиров, Армин Бошняк).
3-тур. «Сурхон» – «Андижон» – 2:3 (Голлар: Шерзод Эсанов (пенальти), Фарҳод Соҳибжонов, Азиз Пирмуҳаммадов (автогол)
4-тур. «Андижон» – «Насаф» – 1:1 (Гол: Ислом Маматказин)
5-тур. «Локомотив» – «Андижон» – 1:2 (Голлар: Ислом Маматказин, Шахром Самиев)
6-тур. «Андижон» – «Сўғдиёна» – 0:1
7-тур. «Нефтчи» – «Андижон» – 2:2 (Голлар: Бектемир Абдуманнонов, Фарҳод Соҳибжонов)
8-тур. «Андижон» – «Металлург» – 1:1 (Гол: Владимир Бубаня)
9-тур. «Олимпик» – «Андижон» – 0:0
10-тур. «Андижон» – «Пахтакор» – 1:3 (Гол: Владимир Бубаня)
11-тур. «Қизилқум» – «Андижон» – 3:3 (Голлар: Рустам Турдимуродов 2 та, Леван Арвеладзе)
12-тур. «Динамо» – «Андижон» – 1:1 (Гол: Бектемир Абдуманнонов)
13-тур. «Андижон» – «Навбаҳор» – 3:0 (Голлар: Леван Арвеладзе (пенальти), Рустам Турдимуродов, Иброҳим Йўлдошев (автогол).

«Андижон» ўз уйида ҳам, сафарда ҳам 11 та гол урди. Эътибор берган бўлсангиз, иккита ўйинни йирик ҳисобда ютишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон Кубоги

Гуруҳ босқичи:
«Андижон» – «Динамо» – 2:2 (Голлар: Шерзод Эсанов, Рустам Турдимуродов)
«Навбаҳор» – «Андижон» – 2:1 (Гол: Армин Бошняк)
«Андижон» – «Насаф» – 1:0 (Гол: Бектемир Абдуманнонов)

1/8 финал:
«Олимпик» – «Андижон» – 0:1 (Гол: Рустам Турдимуродов)

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 00:03, 10.07.2024.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6275]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2987]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2975]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2047]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1924]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1881]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1745]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1515]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1515]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1513]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик