Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Де ла Фуэнте: "Ямал борини берди"

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 16 ёшли Ламин Ямалга шубҳа қилмасликка чақирди.

"Барселона" вингери Евро-2024 ярим финалида Францияга қарши ўйинда (2:1) гол урди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб ҳам топилди.

“Ламин ажойиб иш қилди, борини берди. Биз унга шубҳа қилмадик, лекин баъзида одамлар керакли билимга эга бўлмасдан ўз фикрларини билдиришади", - дея де ла Фуэнтедан иқтибос келтиради Barca Universal.

Ярим финал ўйини олдидан Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабио Ямал финалда ўйнашни истаса, ўзини аввалги учрашувлардан яхшироқ кўрсатиши кераклигини айтганди.

Киритилди: 03:14, 10.07.2024.
Ўқилди: 1775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.