Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Биксант Лизаразю Европа чемпионати ярим финалида Испаниядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
“Франция ўйин бошида ҳужумдан унумли фойдаланди, аммо кейин Ямал ва Ольмонинг саъй-ҳаракатлари эвазига рақиблар ўйинни ўзгартириб юборишди. Испанлар ўйин суръатини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди ва французларни қарши ҳужумда ўйнашга мажбур қилишди", - деди Лизаразю.