Ҳужумчи Алексис Санчес Миланнинг “Интер” клуби билан хайрлашганидан сўнг, янги клуб изламоқда.
Чилилик футболчи “нерадзуррилар” билан 1 июлда якунига етган шартномасини янгиламади. Инсайдер Руни Галеттининг сўзларига кўра, у 2022 йилдан 2023 йилгача ўйнаган собиқ клуби "Марсел"га қайтишга яқин.
Клуб 35 ёшли футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.