Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

"Реал": Бизга келишни истасангиз сабрли бўлинг, акс ҳолда истаган жойингизга боришингиз мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби “Лилль”дан 18 ёшли Лени Йоронинг трансфери борасида хавотир билдирмаяпти.

"Манчестер Юнайтед" француз вундеркиндини тортиб олиш ниятида - инглиз гранди "Лилль"га янада қулайроқ трансфер шартларини таклиф қилди. Футболчининг ўзи, узоқ вақтдан бери маълум бўлганидек, "Реал"да ўйнашни орзу қилади. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Қироллик клуби" музокараларда ўзининг одатий позициясини эгаллаган: "Агар бизга келишни истасангиз, бизнинг стратегиямизни тушунишингиз ва керакли дақиқага қадар сабр-тоқатли бўлишингиз керак, акс ҳолда исталган жойга боришингиз мумкин".

Шу тариқа, "Реал" музокараларни фақат ўз шартлари асосида олиб боришини ва ҳеч кимга босим ўтказишига йўл қўймаслигини таъкидламоқда. Шунга ўхшаш нарса Килиан Мбаппе билан содир бўлди, у охир-оқибат эркин агент сифатида шартнома имзолади.

Киритилди: 08:44, 11.07.2024.
Ўқилди: 4727 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.