Ҳужумчи Чиро Иммобиле “Бешиктош” либосини кийишга яқин турибди.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, ҳозирда келишувнинг якуний тафсилотлари аниқланмоқда.
"Лацио" яшил чироқ ёқди, Иммобиленинг ўзи эса Туркияда икки мавсумлик шартномага рози бўлди. Аввалроқ “Бешиктош” Иммобилега мавсумига 5 миллион евро маош таклиф қилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.













