"Атлетик" президенти лавозимини эгаллаб турган Фидель Уриарте Нико Уильямснинг келажаги ҳақида гапирди. Ҳозирда миш-мишлар Испания терма жамоасининг 21 ёшли вингерини кўплаб нуфузли клублар билан боғлашмоқда.
"Бизда ҳеч қандай чекловларсиз топ лойиҳамиз бор ва биз Нико Уильямс каби топ футболчиларни клубда қолдиришимиз мумкин. Федерация уни ҳимоя қила олмагани учун Никога келажаги ҳақида жуда кўп саволлар берилади. Биз ҳурмат сўраймиз", — деди Фидель Уриарте.
Transfermarkt портали Нико Уильямсни 60 миллион еврога баҳоламоқда.